Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия илмий технологик тадқиқотлар кенгаши TUBITAK ўртасида ҳамкорлик тўғрисида протокол имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳужжатга кўра, биргаликда тадқиқот ва ривожлантириш лойиҳалари, жумладан, олимлар, мутахассислар, тадқиқотчилар ва тадқиқот натижалари билан алмашиш кутилмоқда.
Бундан ташқари, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, маълумот алмашиш, қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, учрашувлар, конференциялар, семинар ва кўргазмалар ташкил этиш борасида ҳам биргаликда фаолият юритади.
Таъкидлаш лозим, Туркия Республикаси ҳам Ўзбекистон сингари инновацион тадқиқотлар борасидаги фаолиятни давлат иқтисодиётини кўтаришга йўналтирилган асосий тамойиллардан бири сифатида қарамоқда. Илмий тадқиқотлар учун сарфланган молия ҳажми 2016 йилда ЯИМга нисбатан 1,5 фоизни ташкил қилган. Масалан, Туркияда барпо қилинган технопарклар назариётчилар билан бир қаторда амалиётчилар ҳам ижод қиладиган илмий марказ ва ишлаб чиқариш майдончаси, деб ҳисобланади. Ушбу технопаркларда яратилган қулай ишлаб чиқариш шароитлари, қонуний база, катта ҳажмли молияни киритиш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишга имконият яратади.
Изоҳ (0)