Боливиянинг собиқ президенти, мамлакат армиясининг собиқ генерали Луис Гарсиа Меса Коссмилдаги ҳарбий госпиталда вафот этди. У 88 ёшда эди. Бу ҳақда маҳаллий La Razon газетаси маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Меса аввалроқ учта инфарктни бошдан кечирган. Боливиянинг собиқ президенти 28 апрель куни интенсив терапия учун шифохонага ётқизилган эди. Луис Гарсиа Меса 29 апрель куни маҳаллий вақт билан тонгги 3:00 да вафот этган.
Сиёсатчи шифохонага қамоқхонадан ўтказилган. 1995 йилда Боливия Олий суди мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлик ва инсон ҳуқуқларини кўп сонли бузганлик учун уни 30 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилган эди.
Изоҳ (0)