Тайванда рўй берган йирик ёнғин оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қурбонлар орасида таиландлик икки меҳнат муҳожири ва беш нафар ўт ўчирувчи бор.
Бундан ташқари, ўт ўчириш хизматининг етти нафар ходими турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)