27 апрель куни Корея ярим оролида тарихий воқеа содир бўлди, деб ёзади «Газета.ru». КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин қуролсизлантирилган ҳудудда жойлашган Пханмунжом қишлоғида учрашди.
Улар музокаралар ўтказди, рамзий маънода дарахт экди, юзма-юз гаплашиб олди, қўл сиқишди, аммо асосийси — ярим оролда тинчлик жараёнини бошлаб берадиган декларацияни имзолади.
Учрашув зиёфат билан якунланди, унда икки мамлакат раҳбарларига уларнинг рафиқалари — Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг хотини Ли Соль Чжу ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг хотини Ким Жонсук ҳамроҳлик қилди. «Газета.ru» фоторепортажида Шимолий ва Жанубий Корея биринчи хонимларининг учрашувидан лавҳаларни кўриш мумкин.
Изоҳ (0)