Франция президентининг рафиқаси Брижит Макрон Америка етакчисининг рафиқаси Мелания Трамп унда қандай таассурот қолдирганлиги ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда у Le Monde газетасига маълум қилди, деб ёзади The Guardian.
Унинг сўзларига қараганда, Трампнинг рафиқаси меҳрибон, мафтункор, ақлли ва жуда очиқ. У, шунингдек, Мелания омма олдида бироз хўмрайган кўриниши мумкинлиги, бироқ аслида у бундай эмаслигини қўшимча қилди. «У бирор нарсадан осон кулиб юбориши мумкин, бироқ буни менга қараганда камроқ кўрсатади», — таъкидлайди Брижит.
Шу билан бирга Макроннинг рафиқаси, Меланиянинг ҳаёт тарзи анча чекланганлигини маълум қилди. «У ҳатто Оқ уйнинг деразасини оча олмайди. Кўчага чиқа олмайди. Унинг чекловлари меникига қараганда кўпроқ», — дейди Франция биринчи хоними ва у Париж кўчасига ҳар куни чиқишини қўшимча қилди. Брижит ўғли, икки қизи ва набиралари билан учрашиб туришини маълум қилди.
Изоҳ (0)