Фотогалерея: Ноодатий тарзда вафот этган ҳукмдорлар
Агар энг ноодатий ўлим учун мукофот берилганида, қуйидаги олти ҳукмдор эҳтимол уни олган бўларди. TravelAsk ноодатий тарзда ўлим топган ҳукмдорлар ҳақида ҳикоя қилди.
Испания қироли Филипп III
Филипп III тартибни жуда ёқтирадиган қирол бўлгани учун ҳар бир ишни қилишга маълум бир одамни бириктирган, бошқа киши бу ишни қилиши мумкин бўлмаган. У олов ёнаётган печ олдидаги ўриндиқда ухлаб қолган. Тасодифан унга печдан олов учқуни отилган ва у ёна бошлаган. Хизматкорлар унинг ўриндиғини суришга ҳақли кишини излаб топгунча қирол ёниб кетган.
Франция қироли Карл VIII
Карл VIII 28 ёшида эшик ромига урилиб кетган ва шундан кейин комага тушган. Ҳукмдор ҳодисадан тўққиз соат ўтиб, вафот этган.
Жорж Вашингтон, АҚШ президенти
Жорж Вашингтон 67 ёшида ўз мулкини отда айланиб юрган вақтда қор ва ёмғир остида қолиб кетган ва шамоллаган. Яқинлари уни даволатиш учун бир нечта шифокорни чақирган. Ўша вақтда даволашнинг асосий усули қон қуйиш ва хлорли эритма билан тозалаш бўлган. Ҳар бир шифокор келиб қон қуйганида, бу президентнинг соғлиғига ёмон таъсир қилган ва у бундай даволашдан вафот этган.
Греция қироли Александр I
Александр I ўз ити билан саройининг боғида сайр қилиб юрганда унинг итига маймун ташланган. Қирол итини ҳимоя қилиш учун ҳайвонларни ажратишга уринган. Маймун эса қиролнинг оёғидан тишлаб олган. Яра яхши тозаланмаган ва қирол бунинг оқибатида вафот этган.
Рим императори Фридрих I Барбаросса
Император урушга кетаётган вақтда унга ҳужум уюштирилган. У олға юрган ва йўлида тез оқар дарёга дуч келган. 68 ёшида ҳам кучли бўлган император дарёдан ўтиш вақтида отдан йиқилган ва дарё уни оқизиб кетган. Унинг қурол-яроғи оғир бўлгани учун сузиб чиқа олмаган ва сувга бўкиб ўлган.
Арагон қироли Мартин Гуманний
Арагон қироли Мартин Гуманний ҳазилларни ёқтирган. Кунлардан бирида кечки овқатга ғоз еган қиролга ҳажвчи анжирга ўғриликка тушган кийикнинг думи билан дарахтга осилиб қолгани ҳақида айтиб берган. Қирол шунчалик кучли кулганки, унинг ошқозони бир вақтнинг ўзида кулгидан ва ғоздан тушган оғирликни кўтара олмай, ёрилиб кетган.
Изоҳ (0)