Жанубий Корея пойтахтида Шимол билан ярашишга қарши оммавий норозилик намойиши бўлиб ўтди. Унда минглаб одамлар қатнашди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, тадбирга кўплар АҚШ байроқларини кўтариб келган. Шунингдек, «Америка, раҳмат!» ёзуви туширилган транспарантлар кўзга ташланган.
Жанубий Корея қонунчилигига кўра, КХДР «аксилдавлат ташкилоти»дир. Шунга қарамай, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимол раҳбари Ким Чен Ин билан саммит ўтказиб, ярашувга эришди. Бу икки Корея ўртасидаги урушни кўрган фуқароларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.
Изоҳ (0)