27 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф билан келган Покистон ҳарбий делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Делегацияга Покистон қуруқли қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Қамар Жовид Бажва бошчилик қилмоқда.
Меҳмонни қутлар экан, Шавкат Мирзиёев бу учрашув Ўзбекистон ва Покистон алоқалари кенгайиб бораётганидан далолат эканлигини таъкидлаб ўтди.
Турли даражадаги сиёсий алоқалар фаоллашгани қайд қилиб ўтилди. Шунингдек, савдо-иқтисодий алоқалар ривожига тўхталиб ўтилди. Жумладан, ўтган йил апрель ойидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Тошкент – Лаҳор – Тошкент йўналишида рейсларни амалга ошира бошлагани таъкидланди.
Учрашув чоғида икки томонлама алоқаларнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.
Генерал Бажва Ўзбекистон раҳбарига самимий қабул учун миннатдорли билдирди ҳамда Покистон президенти Мамнун Ҳусайннинг саломларини етказди.
Изоҳ (0)