Жанубий Корея бизнесменлари Корея Республикаси ва КХДР ўртасидаги муносабатлар илиқлашганидан сўнг Кэсондаги кореялараро саноат мажмуаси фаолияти қайтадан тикланишига умид боғламоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кэсон мажмуаси уюшмаси таркибига кирувчи компанияларнинг қўшма баёнотида таъкидланишича, икки Корея етакчиларининг Пханмунчжомдаги қўшма баёноти ўзаро иқтисодий ҳамкорлик қайтадан жонланишига умид туғдирди.
Бирлашма айниқса икки етакчи Кэсонда қўшма координацион бюро яратишга келишиб олганини олқишлади.
Кэсон мажмуаси Шимолий Корея ҳудудидаги демилитаризация қилинган зонада жойлашган.
Изоҳ (0)