Апрель ойи охирида Россиянинг бир нечта ҳудудига қиш ўз ҳукмини ўтказди. Кировда ўтган ҳафта охирида қор ёға бошлади, дастлабки 36 соатдаёқ 53 мм — ойлик меъёрнинг деярли 156 фоизи ёғди. Ҳозир комуннал хизматлар йўлларни тозаламоқда, қор уюмларини олиб чиқиб кетмоқда, бироқ улар ҳамон шаҳар кўчаларида бор, деб ёзади National Geographic.
Об-ҳавонинг кескин совиши Скандинавия шторм циклонининг ҳаракатланиши билан бўғлиқ. У дастлаб шимоли-ғарбий ва Москва минтақаларига таъсир кўрсатган бўлса, энди эса Узоқ Шарқ ва Урал федерал округида қор ёғмоқда.
24 апрель куни Екатеринбургга деярли ярим ойлик қор ёғди; бир смена оқшомида 500 тоннадан ортиқ қор полигонларга олиб чиқиб кетилди.