Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркиянинг Pegasus авиакомпанияси Ўзбекистонда лоукостер авиакомпания ташкил этиш ниятида. Бу ҳақда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: «Minfin.com.ua»

Фото: «Minfin.com.ua»
Истанбулда бўлиб ўтган Глобал тадбиркорлик конгрессида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари ва Pegasus авиакомпанияси бошқарув кенгаши раиси Али Сабанжи ва авиакомпания президенти Меҳмет Нане ўртасида учрашув бўлиб ўтган.

Суҳбат давомида Али Сабанжи ва Меҳмет Нане Ўзбекистонда туризм ва авиакомпаниялар ривожи учун стратегия ишлаб чиқиш зарурлигини, бундай таклифларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирган.

Ўз навбатида, Инновацион ривожланиш вазирлиги вакиллари Pegasus раҳбариятини Ўзбекистонга таклиф этиб, тегишли идора ва ташкилотлар билан учрашувлар ташкил этишда кўмаклашиш, бизнес таклифларни ҳаётга татбиқ этишда ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирган.

Pegasus — Туркия лоукостер авиакомпанияси бўлиб, ўз фаолиятини 1989 йилда бошлаган. Ҳозирги вақтда авиакомпания лайнерлари сони 70 дан ошади. Шунингдек, у Қирғизистоннинг Air Manas лоукостерининг 49 фоиз акциясига эгалик қилади.

Аввалроқ 2018 йил охиригача Ўзбекистонда миллий лоукостер ташкил этилиши, унда, масалан, Тошкентдан Москвага учиш нархи тахминан 100 доллар бўлиши ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь