АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп 24 апрель куни Вашингтонда Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси Брижитни кутиб олди. Америка телеканаллари учрашув маросимини трансляция қилди, деб ёзади «TengriNews».
Маросим давомида Трамп Франция президентини бир неча марта қучоқлади ва ҳар иккала юзидан ўпиб қўйди.
Учрашув давомида Оқ уй раҳбари ҳозир бўлганларга Франция етакчисининг елкасидаги қазғоқни намойишкорона кўрсатди ва кулиб, уни қоқиб ташлади.
«Муносабатларимиз ажойиб эканлигини ҳамма таъкидламоқда ва бу ҳақиқат. Бу сохта янгилик эмас. Шу ерда эканлигинг катта шараф. Энди эса бу кичик қазғоқни қоқиб ташлайман… Уни мукаммал қилишимиз лозим. У мукаммал», — деди Америка президенти.
Шундан сўнг у анъанавий тарзда ҳамкасбининг қўлини маҳкам сиқа бошлади.
Изоҳ (0)