24 апрель куни Россия президенти ҳузуридаги Сибирь бошқарув институти профессорларидан ташкил топган илмий делегация Ўзбекистон миллий университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Дарё»га университет вакиллари маълум қилди.
Илмий делегация аъзоларидан сиёсий фанлар номзоди Николай Таушканов сиртқи ва масофавий таълим факультети декани икки таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари, бакалавр, магистр кадрлар алмашинуви, PhD илмий даражасини олиш, малака ошириш ва стажировка ҳамда турли хил муддатларга мўлжалланган таълим курслари бўйича маълумот бериб ўтди, бунда чет элликларга, хусусан, ўзбек ёшлари учун кенг имкониятлар яратилгани ва махсус лготалар мавжудлигини таъкидлади.
Профессор В.В. Демидов ўз чиқишида ЎзМУ билан ҳамкорликда ўқув-методик қўлланмаларни чоп этиш, халқаро конференциялар ташкил қилиш таклифини берди.
Шунингдек, илмий делегация ЎзМУ Халқаро алоқалар бўйича проректори билан меморандум имзолаш, ҳамкорлик йўл харитасини ишлаб чиқиш масалаларида келишиб олди.
Изоҳ (0)