«Россия экспорт маркази» АЖ Тошкент жанубида металлургия заводининг қурилишига 141 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
«Яқин вақт ичида биз Тошкент металлургия заводи бўйича 141 миллион долларлик кредит келишуви имзолашни режалаштирмоқдамиз. Ҳозир биз уни тайёрламоқдамиз», — деди АЖнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Прохоренко Тошкентда бўлиб ўтаётган Expo-Russia Uzbekistan 2018 саноат кўргазмаси чоғида.
Унинг сўзларига қараганда, ҳозирда Ўзбекистоннинг турли секторларига оид 30 дан ортиқ лойиҳа кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)