Петербургда мактаб автобуси ҳайдовчисига бита билан ҳужум қилган ўзбекистонлик аёл беш ойга колонияга ҳукм қилинди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлари хабар бермоқда, деб ёзади «Sputnik Узбекистон».
Аёл 2017 йилнинг декабрида дўсти билан мактаб автобуси ҳайдовчисига ҳужум қилган.
Кировлик мактаб ўқувчиларни болалар арчасидан олиб қайтаётган автобус йўлини кутилмаганда Range Rover тўсган. Машина эгаси, озарбайжонлик эркак ҳайдовчи ЙҲХ қоидаларини бузганлиги учун жазоланиши керак деган хулосага келган ва ҳайдовчини автобусдан чиқариб, бир неча марта пичоқ урган. Унинг ҳамроҳи бўлган аёл эса жабрланувчини бита билан калтаклаган. Шундан сўнг улар воқеа жойидан яширинган.
30 ёшли ўзбекистонлик аёл полицияга ўзи келганлиги ва кўрсатма берганлиги таъкидланмоқда. У ҳайдовчидан узр сўраган ва унга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган.
Изоҳ (0)