Ўзбекистон ва Тожикистон чегарада 18 та ваколатхона ташкил этади. Ҳукуматлар ўртасида ваколатхоналар фаолияти юзасидан келишув имзоланган бўлиб, у Тожикистон парламенти қуйи палатаси томонидан ратификация қилинди, деб ёзади Sputnik.
«Еттита чегара ваколатхонасини Тожикистон, 11 тасини Ўзбекистон ташкил этади. Чегара ваколатхоналари юзага келадиган баҳс ва келишмовчиликларни бевосита жойида тезкор ҳал этади», — маълум қилди Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасираиси ўринбосари Мансуржон Умаров.
Келишув Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга март ойида амалга оширган ташрифи доирасида имзоланган эди.
Изоҳ (0)