Ўзбекистонда 15 майдан 19 майга қадар Челябинск маданияти кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россиа Today телеканали хабар берди, деб ёзади «Sputnik Ўзбекистон».
Челябинск вилояти губернаторининг ўринбосари Руслан Гаттаровнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон узоқ йиллар давомида Челябинск вилоятининг ишончли ташқи иқтисодий ва муҳим стратегик ҳамкори бўлиб келмоқда.
Делегация таркибида Ўзбекистонга минтақавий вазирликлар мутахассислари, тадбиркорлар, маданият, туризм, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларининг вакиллари ташриф буюради.
Изоҳ (0)