АҚШ Давлат департаменти кадрларидаги ўзгаришлар Қўшма Штатлар томонидан Украинанинг қўллаб-қувватланиши камайишига олиб келмайди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин 22 апрель куни Торонтода АҚШ давлат котиби вазифасини бажарувчи Жон Салливан билан учрашувдан сўнг маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«АҚШнинг бошқарувдаги маъмуриятида аллақачон ишлаётганлар, жумладан, президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича янги маслаҳатчиси Жон Болтон ва кейинги ҳафтадаёқ лавозимига тасдиқланувчи Майк Помпео ҳам Украинани қўллаб-қувватловчи позицияга эга, шунинг учун АҚШ билан алоқаларда янги имкониятларни қўлга киритамиз деб ўйлайман», — деди Климкин.
Вазирнинг сўзларига қараганда, АҚШда Украинани демократик партия вакиллари билан бирга республикачилар ҳам қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)