АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп Франция раҳбари Эммануэль Макронга Оқ уйдаги Мовий хона стулининг рамкага солинган қопламасини ҳадя қилади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Телеканалнинг маълум қилишича, АҚШ президентининг рафиқаси француз етакчисига идеал совға ҳақида бир неча ой аввал бош қотира бошлаган. У Оқ уйда 1817 йилдан 1825 йилгача яшаган АҚШнинг бешинчи президенти Жеймс Монро даврида француз Пьер-Антуан Беланже яратган мебелни танлади.
Бундан ташқари, Макрон фотоальбом ва Tiffany & Co. компаниясининг Дональд ва Мелания Трамплар томонидан имзоланган кумуш чашкасини ҳам совға сифатида олади.
Макрон 23 апрель куни АҚШга расмий ташриф билан келади. У Трампга совға тариқасида Иккинчи жаҳон уруши даврида Америка қўшинлари жойлаштирила бошланган Франция шимолидан эман дарахтини олиб келмоқда. Унинг фикрича, президентлар томонидан Америка етакчисининг боғига ўтқазиладиган дарахт икки мамлакатнинг узоқ алоқалари рамзига айланади.
Изоҳ (0)