Термизда «Камалак билимдонлари» кўрик-танловининг Сурхондарё вилояти босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Танловнинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган ёшлар танишув, саҳна кўриниши, савол-жавоб ҳамда ижтимоий лойиҳа йўналишларида ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
Биринчи ўринни Узун туманидаги 3-ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби жамоаси қўлга киритди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди. Сариосиё туманидаги 1-умумтаълим мактаби иккинчи, Жарқўрғон туманидаги 46-умумтаълим мактаби жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)