Тошкент кўчаларида тюнингдан ўтказилиб, гул суғоришга мослаштирилган трактор қайд этилди. Унинг суратлари «Письма о Ташкенте» сайтида келтирилди.
Айтилишича, трактор Юнусобод туман ҳокимиятига тегишли.
«Бунақасини ўтказиб юбориб бўлмайди. Юнусобод ҳокимиятининг гул суғоришга мўлжалланган трактори. Машина хўжайини фотода. Тракторни ўзи безатган», — дейилади хабарда.