Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон давлати ишбилармон доира вакиллари иштирокида Ўзбекистон—Тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар берди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати.

Фото: Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати

Унинг тантанали очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ва Тожикистоннинг Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшид Ураков иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Бизнес-форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад икки давлатнинг умумий транспорт-коммуникациявий имконияти ва транзит салоҳиятидан тўла фойдаланиш орқали ўзаро товар айланмаси ҳажмини сон ва миқдор жиҳатидан ошириш, саноат маҳсулотлари миллий кўргазмасини ташкил этиш ҳисобига тадбиркорлар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Унда Тожикистоннинг 200 дан ортиқ ишбилармонлар ҳамда 200 га яқин маҳаллий йирик корхона ва компания вакиллари иштирок этди.

Фото: Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати

Тадбир давомида иштирокчилар учун икки мамлакатда инвесторлар учун яратилаётган шароит, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида муҳим маълумотлар берилиб, мавжуд иқтисодий имкониятлар тақдимоти ўтказилди.

Тожикистонлик ишбилармонларнинг ташрифи доирасида икки мамлакат тадбиркорлари учун кооперацион биржа ҳам ўтказилиб, унда ишбилармонлар ўзаро тажриба алмашиш, қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда манфаатли шартномаларни имзолаш имкониятига эга бўлдилар.

Фото: Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати

Фото: Савдо-саноат палатаси ахборот хизмати

Форум доирасида, шунингдек, Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Суғд вилоятининг ишлаб чиқарувчи корхоналар, тадбиркорлар ва ҳунармандлар маҳсулотларининг кўргазмаси ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирлар доирасида қарийб 104,0 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт шартномалари имзоланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди