Ҳиндистон ҳукумати 21 апрель куни 12 ёшдан кичик қизларни гуруҳ бўлиб зўрлаш учун ўлим жазосини жорий этиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Economic Times нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: Fotolia

Мазкур қарор болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунга (PОCSO) тузатишдир. Эндиликда 12 ёшгача бўлган қизларнинг номусига текканлик учун 20 йиллик қамоқ жазоси ёки умрбод қамоқ жазоси минимал жазо бўлади. 12 ёшдан кичик қизларни гуруҳ бўлиб зўрлаш учун эса умрбод қамоқ жазоси ёки ўлим жазоси жорий қилинмоқда.

Тузатиш, шунингдек, аёллар ва ўсмир қизларнинг номусига текканлик учун минимал муддатларни оширишни кўзда тутади. Аёл кишининг номусига текканлик учун эндиликда минимал муддат етти йил ўрнига ўн йил, 16 ёшдан 20 ёшгача бўлган қизларнинг номусига текканлик учун эса ўн йил ўрнига умрбод қамоқ жазоси тайинланади.