Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 23 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Ташриф дастури кенг ва мазмунга бой тарзда тузилган.
Президентларнинг пойтахтдаги Махтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.
Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Урганч туманидаги «Улли ҳовли» ёдгорлиги, Хивадаги «Ичан қалъа» мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.
Изоҳ (0)