Сурия етакчиси Башар Асад 2001 йилда Парижга ташрифи давомида президент Жак Ширак томонидан унга тақдим этилган мукофот — Фахрий легион Катта хоч орденини француз ҳукуматига қайтариб берди. Бу ҳақда 19 апрель куни давлат раҳбари девонхонасининг Twitter’даги баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Баёнотда Наполеон давридан буён Франция Республикасининг олий даражаси ҳисобланган Катта хоч Руминиянинг Дамашқдаги элчихонасига топширилганлиги таъкидланади. Мазкур элчихона вақтинчалик Париж манфаатларини ифода этади.
«Орденни қайтариш қарори Франциянинг 14 апрель куни Сурияга қарши Қўшма Штатлар ва Буюк Британия томонидан тажовуздаги иштирокига жавобан қабул қилинди», — дейилади девонхона баёнотида.
Дамашқ АҚШ қули бўлган, террорчилик тузилмаларини қўллаб-қувватловчи режим орденини тақиб юриш президент Асад учун шарафли эмаслигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)