Анқара суди 2016 йил июлидаги тўнтаришга алоқадор 47 ҳарбий хизматчи устидан ҳукм ўқиди. Улар айбдор деб топилиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Айтилишича, 27 киши, шу жумладан, икки генерал оғирлаштирувчи моддалар бўйича айбдор деб топилган. Шу туфайли улар оғир тартибли шароитда умрбод қамоқ жазосини ўтайди.
Қолган 20 кишига оддий умрбод жазоси белгиланган.
Шунингдек, суд 64 гумондорни, жумладан, 63 ҳарбийни айбсиз деб топиб, озод қилди.
Изоҳ (0)