Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги Қандим заводининг қурилишида иштирок этган ёшларнинг хизматларини эътироф этди. Унинг сўзларини Президент матбуот хизмати келтирди.
«Қандим заводи қурилишида қатнашган минглаб ёшларимиз замонавий билимлар, юксак технологияларни чуқур ўзлаштирди. Бу қора кўзлар Ўзбекистоннинг фахри, суянчидир», — деди давлат раҳбари.
Олдинроқ Президент мажмуанинг очилиш маросимида иштирок этгани маълум қилинган эди.