1–13 апрель кунлари Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг беш кишилик инструктор-қутқарувчилари гуруҳи Беларусь Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси университети қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтида «Фавқулодда вазият ҳудудида авария-қутқарув ишларини олиб бориш» мавзусида ташкил этилган ўқув курсларида малака ошириб қайтди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўқув курслари Беларусь тажрибасини ўрганиш, ёнғин қидирув-қутқарув техникалари ва анжомлари билан танишиш, авария-қутқарув ишлари каби амалий ва назарий дастурларни ўз ичига қамраб олди.
Ўқув курслари якунида тингловчиларга гувоҳномалар ва сертификатлар топширилди.
Изоҳ (0)