Ироқда ИШИДни қўллаб-қувватлаш айблови билан етти нафар хорижий фуқаронинг суд жараёни бўлиб ўтди, деб ёзади «Knews».
Улардан россиялик икки нафар аёл ва франциялик аёл умрбод қамоқ жазоси, озарбайжонлик уч нафар аёл ва қирғизистонлик аёл эса ўлим жазосига ҳукм қилинди.
Ироқнинг Россиядаги элчиси Ҳайдар Мансур Хадининг маълум қилишича, 17 апрель куни ҳукм қилинган аёллар оқловчи ҳукм чиқарилган тақдирда ватанига қайтиши мумкин эди, бироқ бундай ҳукм чиқарилмади.
Human Rights Watch ташкилотининг баҳолашича, террорчилик халифалиги тор-мор этилгандан сўнг 1,4 минг аёл ва уларнинг болалари Ироқ қамоқхоналарига тушган. Улар орасида жангариларнинг хотини ва беваси бўлган турли миллатдаги аёллар бор.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)