2017 йили 380 мингдан ортиқ қочқин Европа Иттифоқидан бошпана олди. Бу ҳақда ички ишлар, миграция ва фуқаролик бўйича еврокомиссар Димитрос Аврамопулос баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Биз жаҳоннинг бошқалардан кўпроқ бошпана тақдим этадиган минтақасимиз... 2017 йили 382 минг кишига бошпана тақдим этилди», — деди у, Европарламентнинг Страсбургдаги пленар сессиясида чиқиш қиларкан.
2016 йили Евроиттифоқ 720 мингдан ортиқ одамга қочқинлик мақомини тақдим этган эди.
Изоҳ (0)