Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров президентлик муддатини узайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда у «Интерфакс» нашрига интервьюсида маълум қилди, деб ёзади Tjournal.
«Биз ҳам давлат раҳбари ваколат муддатларини узайтириш ҳақидаги қарорни қабул қилишимиз мумкин деб ҳисоблайман. Нега Хитой қабул қила олади, Германия ҳам, биз эса йўқ?!
Агар буни вақт талаб қилса, бу Россия, халқимиз манфаатлари учун керак бўлса нега буни чеклашимиз, кимларгадир қарашимиз керак? Қонунни ким ўйлаб чиқади? Конституцияни ким қабул қилади? Халқ! Халқ манфаати учун керак экан, нега ўзгартириш кирита олмаймиз?
Буни ҳатто Путиндан сўрашимиз шарт эмас!», — дейди Рамзан Қодиров.
Ҳозир мамлакат конституцияси президент ўз лавозимини кетма-кет икки муддатдан ортиқ эгалламаслигини кўзда тутади.
Изоҳ (0)