АҚШ Сурия масаласи туфайли Россияга қарши янги санкцияларни жорий этишга қарор қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Янги санкциялар душанба, 16 апрелдан амалга киради.
«Кўрасиз, Россияга қарши санкциялар кучайиб боради. АҚШ молия вазири Стивен Мнучин бу ҳақда душанба куни эълон қилади», — деди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли.
Айтилишича, янги санкциялар Сурия президенти Башар Асад томонидан кимёвий қурол қўлланиши билан боғлиқ технологиялар ва асбоб-ускуналарни етказиб берадиган компанияларга қарши қаратилади.
Изоҳ (0)