Буюк Британия Шарқий Ўртаер денгизига Sentinel R1 (ASTOR) ҳаво разведкаси ва зарбалар беришни бошқариш самолётини юборди. Бу ҳақда авиация ресурсларининг мониторинг маълумотларига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Самолёт 12 апрель, пайшанба куни Уоддингтон авиабазасидан парвоз қилган.
12 апрель кечқурун борт рақами ZJ690 бўлган разведка самолёти Грециянинг Крит оролидан шарқда қайд этилган. У Британиянинг Акротири авиабазасига қўниши ёки Сурия соҳилларига парвоз қилиши ҳозирча номаълум.
Аввалроқ Сурияда куч операциялари бошланган тақдирда Буюк Британия ҲҲК самолётлари Кипрдаги Акротири ҳарбий базасидан зарбалар бериши хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)