Американинг саккизта самолёти Сурия соҳилларида айғоқчилик парвозларини амалга оширди. Бу ҳақда Америка ҳарбий авиацияси фаоллигини кузатиб борувчи Mil Radar мониторинг ресурси хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Ўртаер денгизининг шарқий қисмига парвозларнинг барчаси Италиянинг Сицилия оролида жойлашган Сиганелло базасидан амалга оширилган. Еттита ҳолатда P-8A Poseidon кемага қарши патруль самолётларидан фойдаланилган.
Аввалроқ ҳафта давомида 24 та хорижий учиш қурилмаси Россия чегарасида разведкани амалга оширганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)