Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан салкам икки килограмм марихуана топилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
4 апрель куни Янгийўл шаҳрида вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида Рамадон маҳалласида яшовчи (исм-фамилиялар ўзгартирилган), 1976 йилда туғилган К. Салимовнинг омборхона ва ошхонасидан 1 килограмм 716,8 грамм марихуана гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди. Бу ҳақда
Ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)