Сариқ денгизда 12 апрель куни Танзания байроғи остидаги сув сиғими 500 тонналик рефрижератор кема ва Жанубий Кореянинг 15 тонналик балиқчи кемасининг тўқнашиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Жанубий Корея қирғоқ мудофааси хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Тўқнашув 12 апрель, пайшанбага ўтар кечаси Мэмульдо (Чолла-Намдо провинцияси) оролидан ўн километр шимоли-ғарбда юз берган.
Денгиз полицияси йўқолган одамларни қидириш учун 17 та катерни юборди ва қутқарувчиларга ёрдам кўрсатишини сўраб ҳодиса жойига яқин бошқа кемаларга сигнал йўллади. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)