Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакат сувости флотига Сурия қирғоқларига жўнаш ҳақида буйруқ берди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб, Telegraph газетаси хабар бермоқда.
Сувости кемаларининг экипажлари жанговар шай эканлиги ва Сурия ҳудудини ўққа тутиш ҳақидаги буйруқни кутаётганлиги таъкидланмоқда. Буйруқ 12 апрель, пайшанба куни Лондондан келиб тушиши мумкин.
Шунингдек, Мэй вазирларни Пасха таътилидан қайтариб, вазирлар маҳкамасининг фавқулодда мажлисини чақирганлиги хабар қилинмоқда. Унда Сурияга зарба бериш эҳтимоли муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)