Тошкент шаҳридаги Инновация парки Олмазор туманида, метронинг «Беруний» бекати яқинидаги «Университет» кўчасида, 3 гектар майдонда жойлашади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 6 апрелда қабул қилинган қарорида кўзда тутилган, дея хабар беради Spot.
Талабалар шаҳарчасида Инновацияларни жорий этиш илмий-амалий маркази жойлаштирилади. Шу ерда Инновацион ривожланиш вазирлиги биноси ҳам қурилади.
Объектлар 2018—2019 йилларда барпо этилиши белгиланган. Инновация парки ва вазирлик биноси 2019 йил 21 март куни очилиши режалаштирилган.