11 апрель куни «Тошкент – Олмаота – Тошкент» йўналишида илк йўловчи ташувчи автобус қатнови амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Йўналиш масофаси 818 километрни, йўлдаги вақт эса 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Жадвалларда «Ғишткўприк» (Ўзбекистон) ва «Ипак йўли» (Қозоғистон) чегара ва божхона назорат пункти текширувидан ўтиш учун 30 дақиқадан вақт ажратилган.
Ташувчилар томонидан йўналиш бўйича йўл ҳақи 100 минг сўм ёки 4000 тенге нархда. Олдин хабар қилинганидек, мунтазам қатновлар 12 апрелдан бошланади. Кунига «Тошкент» автовокзалидан уч марта (соат 16:00; 17:00 ва 18:00) қатнов амалга оширилади. Йўналишда хизмат кўрсатиш учун Ўзбекистон томонидан ташувчи Erkin Emina Ekspress Tour МЧЖ Yutong русумли автобуслардан (Хитой), Қозоғистон томонидан ташувчи YUG Trans Line МЧЖ эса Van Hool автобусларидан фойдаланади (Бельгия).
Изоҳ (0)