Индонезияда охирги ой давомида контрафакт алкоголдан заҳарланиш оқибатида 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Фақат охирги сутка ичида ҳалок бўлганлар сони 20 дан ортиқ кишини ташкил этди. Бу ҳақда 10 апрель куни Индонезия полициясининг расмий вакили Сетио Васисто маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Полиция вакилининг сўзларига қараганда, қалбаки спиртдан заҳарланишдан энг кўп Ғарбий Ява провинцияси жабрланган. У ерда 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Мамлакат пойтахти Жакартада 31 киши қурбон бўлган.
Полиция аҳолини оммавий заҳарлаш ортида битта яширин ишлаб чиқарувчи турганлиги далилини топмади. Ғарбий Ява полицияси контрафакт спиртни ишлаб чиқариш ва сотишда гумон қилинаётган етти кишини ҳибсга олганлиги, бироқ улар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик аниқланмаганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)