Хитой ҳеч қачон бошқа давлатларга таҳдид қилмайди ва мавжуд халқаро тартибни бузишга уринмайди. Бу ҳақда 10 апрель, сешанба куни ХХР раиси Си Цзиньпин Боаодаги (Жанубий Хитой) Осиё иқтисодий форумининг расмий очилиш маросимида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Хитой ўз тараққиётида қандай муваффақиятларга эришишидан қатъий назар у ҳеч қачон мавжуд халқаро тизимни бузиш ёки ўз таъсир ҳудудини кенгайтиришга уриниб кимгадир таҳдид қилмайди», — деди у.
«Хитой ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ глобал тинчликни ҳимоя қилади, шунингдек унинг гуллаб-яшнашига улуш қўшади ва халқаро тартибни қўллаб-қувватлайди», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Изоҳ (0)