Қариндошларини дафн этиш учун кафолатланган хизматлар рўйхатидан бошқа бирор нарсани истаган россияликларга хизматларни кўрсатишни рад этиш таклиф этилди. Россия қурилиш вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини тайёрлади, деб ёзади «Известия».
Нашрнинг таъкидлашича, текин хизматлар рўйхатига ҳужжатларни расмийлаштириш, тобут тақдим этиш, марҳумни ўликхонадан қабристонга олиб бориш, қабр ковлаш ва кўмиш киради. Вафот этган инсоннинг қариндоши дафн маросимини ўз ҳисобидан ташкил этишга қарор қилса ёки бирор-бир буюмни алмаштириш, масалан, одатдаги тобутни қимматроғига алмаштиришни сўраса, унга 5,5 минг рубль миқдоридаги нафақа тўланади.
Марҳумнинг яқинлари кафолатланган рўйхат доирасидан чиқишга қарор қилса, 5,5 минг рублни олиб, дафн маросимининг қолган харажатларини ўзи тўлашига тўғри келади.
Изоҳ (0)