Facebook вакиллари Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг аккаунтлари блоклаб қўйилишини унинг АҚШ санкциявий рўйхатларига киритилиши билан изоҳлади. Бу ҳақда «Роскомнадзор» раҳбари Александр Жаров маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бу жаноб Қодировнинг санкциявий рўйхатда эканлиги билан боғлиқлиги ҳақида расмий жавоб келди. Нима сабабдан чора фақат Рамзан Аҳматовичга алоқадор эканлиги ҳақидаги иккинчи саволимизга жавоб олмадик», — дейди Жаров.
Аввалроқ республика раҳбари Рамзан Қодировнинг аккаунти блокланиши туфайли Чеченистон парламенти депутатлари Instagram’даги саҳифаларини ўчиришга қарор қилган эди.
Изоҳ (0)