Колумбиянинг Картахена шаҳрида истиқомат қилувчи бир гуруҳ одамлар юқори вольтли линияда ток урган олмахоннинг юрагини массаж қилиб, ҳаётга қайтарди. Воқеа акс этган видео YouTube’га жойланди.
Кадрлардан маълум бўлишича, кемирувчининг юраги тўхтаб қолган. Кимдир уни мопед ўриндиғига ётқизиб, юрагини массаж қилган. Секин-асталик билан олмахон нафас ола бошлаган.
Ўзига келгач, жонивор мопеддан тушиб, қочиб кетган.
Изоҳ (0)