Саудия Арабистони киноижодкорлари биринчи марта Канн фестивалида қатнашади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мамлакат номидан танловда қисқа метражли фильм иштирок этади.
«Бугун (Франция маданият вазири) Франсуаза Ниссен хоним билан биринчи марта Канна кинофестивалида расмий иштирок этишимиз борасида келишувга эришганимиздан жуда хурсандмиз», — маълум қилди Саудия маданият вазири Авад бин Солиҳ ал-Авад.
Икки мамлакат маданият вазирларининг учрашуви Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг Францияга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
71-Халқаро Канн кинофестивали 2018 йилнинг 8–19 май кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)