Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ, жамғарма Ўзбекистон ривожланиш дастурларига киритилган, улар бўйича молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари белгиланган лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш бўйича молиявий муассаса ҳисобланади.
Жамғарманинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- марказлаштирилган манбалари ҳисобига молиялаштиришни назарда тутувчи лойиҳаларни кўриб чиқиш ҳамда уларни давлат ривожланиш дастурларига киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
- ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган Давлат бюджети давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамгармалари маблағлари ҳисобига шакллантирилган Жамғарма маблағларини жамлаш ва тақсимлаш;
- Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш;
- инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва молиялаштиришнинг барча босқичларида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш.
Изоҳ (0)