Германия полицияси Берлинда пичоқлар билан одамларга ҳужум уюштиришни режалаштирган тўрт эркакни қўлга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, улар шаҳарда ўтадиган ярим марафон томошабинларига пичоқлар билан ташланишни режалаштирган.
«Биз вазиятни баҳоламоқдамиз. Афтидан, улар буни охирги лаҳзада содир этмоқчи бўлган», — деди полиция ходимларидан бири.
Иш бўйича асосий гумондор 2016 йили Берлинда Рождество бозорида одамлар устига машина ҳайдаган террорчи Анис Амрийнинг танишлари доирасига кирган.
Изоҳ (0)