Япониянинг янги алоқа сунъий йўлдоши «Кирамэки-1» 6 апрель, жума куни Куру космодромидан (Француз Гвианаси) муваффақиятли учирилди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазирлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Сунъий йўлдош орбитага муваффақиятли олиб чиқилганлиги таъкидланмоқда.
«Кирамэки-1» Япониянинг КХДР ва Хитойни тийиб туриш имкониятларини ошириб, Тинч океани ҳудудидаги ҳарбий алоқани таъминлайди. «Кирамэки-1» ва 2017 йилнинг январида учирилган «Кирамэки-2» сунъий йўлдошларининг умумий қиймати тахминан 130 миллиард иенга (1,1 миллиард доллар атрофида) баҳоланмоқда.
Ушбу сериядаги учинчи сунъий йўлдош «Кирамэки-3»ни 2021 йилнинг баҳорида учириш режалаштирилмоқда. У Япониянинг ўзида ҳарбий алоқага хизмат кўрсатади.
Изоҳ (0)