Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказида 5 апрель куни АҚШ Давлат котибининг демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Рэнди Берри бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади UzDaily.
Суҳбат давомида марказ директори Акмал Саидов делегация аъзоларига Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўзлаб берди.
Томонлар давлат бошқарувини демократлаштириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини шакллантириш соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, бошқарувнинг барча соҳаларида демократик тамойилларни жорий этиш, инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва уларнинг бузилишига йўл қўймаслик бўйича чораларни амалга ошириш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Изоҳ (0)