Украина пойтахтида истиқомат қилувчи эркак йирик миқдордаги пулга эгалик қилиш мақсадида ўзини ўғри ургандай қилиб кўрсатишга уринди, аммо унинг иши ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан фош этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, воқеа ўтган йил бошида рўй берган. Полиция идорасига номаълум шахслар киевлик эркакка ҳужум қилиб, 200 минг гривнани (8300 доллар атрофида) тортиб олгани хабар қилинган.
Полиция воқеа жойига етиб борганида, жабрланувчи машинаси олдида бошқа машина тўхтаганини, унинг ичидан ниқобли эркак чиқиб, тўппончадан ўқ узганини ва пулларни тортиб олганини айтиб берган.
Тергов жараёнида «жабрланувчи»нинг ўзи жиноятни режалаштиргани аниқланди. Буни ташқи кузатув камералари ёзувлари ҳам тасдиқлади — эркак уларни пайқамай қолган эди.
Натижада жабрланувчи сифатида кўрилган одамнинг ўзи жиноий жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)